Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси брифинг ўтказди. Унда округ комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ва комиссия аъзолари ахборот берди.

Қайд этилганидек, бугун соат 8.00 да 10-Тошкент вилояти округи ҳудудидаги 968 сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари бошланди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига кўра, округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 миллион 810 минг 281 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 9 минг 136 нафари илк бор сайловда иштирок этаётган ёшлардир.  

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, шу йилнинг 28 июнь – 5 июль кунлари сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган 66 минг 170 нафар Тошкент вилояти фуқароси муддатидан олдин овоз берди.  

Ҳозиргача округ ҳудудидаги участкаларда рўйхатга олинган овоз берувчиларнинг 53 фоиздан ортиғи ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланди. Жойларда сайловчилар учун барча шароит яратилган. Айрим сабабларга кўра, участкага кела олмайдиган фуқаролар учун овоз бериш уларнинг истагига кўра, яшаб турган жойида ташкил этилмоқда.

Айни чоғда сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёнларини сиёсий партиялар ваколатли вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, халқаро кузатувчилар кузатиб бормоқда. Шу пайтгача округ комиссиясига сайловга оид қонунчилик бузилиши юзасидан мурожаат келиб тушмади.  

Жараёнда, айниқса, кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бор фуқароларга алоҳида эътибор қаратилган. Улар учун Брайль алифбоси асосида махсус трафаретлар чиқарилиб, жойлардаги сайлов участкаларига тарқатилган. Ногиронлиги бўлган фуқароларга яшаб турган жойларида овоз бериш учун шароитлар яратилиб берилган ва уларга кўчма қутилар олиб борилмоқда.

Сайлов участкаларида овоз бериш давом этмоқда.

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятда 9 минг 136 нафар ёшлар илк бор сайловда овоз беради