Президентимизнинг 2020 йил 30 июндаги топшириғига мувофиқ тасдиқланган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли худудга айлантириш бўйича Йўл харитасида белгиланган вазифалар ижроси доирасида судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди, Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди, Тошкент туманлараро маъмурий суди, Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 2021 йилнинг 4 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериш мақсадида брифинг ташкил қилинди.
Акрам Юсупов,
Тошкент туманлараро маъмурий суди судьяси:
— Тошкент туманлараро маъмурий суди томонидан 2021 йилнинг 4 ойи давомида оммавий ҳуқуқий муносабатларга оид жами 639 та ишлар кўриб тамомланган.
Шундан:
- 350 та иш қаноатлантирилган.
- 171 та иш қаноатлантиришдан рад этилган.
- 40 та кўрмасдан қолдирилган.
- 78 та иш иш юритишдан тугатилган.
Юқоридаги ишлар бўйича 41 та иш сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. 95 та иш юзасидан қонун нормаларига риоя этилмаганлиги сабабли таъсир чора (хусусий ажримлар) чиқарилган.
Шу жумладан Яшнобод тумани худудида жойлашган (жавобгар тариқасида) давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган, фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ҳамда бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келган 16 та иш кўрилган. Улар қуйидагилар:
1. Маҳаллий ҳокимлигига нисбатан жами 4 та иш кўрилган. Шундан:
- 3 та иш қаноатлантирилган.
- 1 та иш қаноатлантиришдан рад этилган.
2. Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюжетдан ташқари пенсия жамғармасига нисбатан жами 3 та иш кўрилган. Шундан:
- 3 та қаноатлантирилган.
3. Мажбурий ижро бюросига нисбатан жами 7 та иш кўрил. Шундан:
- 2 та иш қаноатлантирилган.
- 3 та иш қаноатлантиришдан рад этилган.
- 2 та иш иш юритишдан тугатилган.
4. Ички ишлар вазирли Яшнобод тумани ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига нисбатан жами 1 та иш кўрилган. Шундан:
- 1 та иш қаноатлантиришдан рад этилган.
5. Адлия вазирлиги Яшнобод туман ФХДЁ бўлимига нисбатан жами 1 та иш кўрилган. Шундан:
- 1 та иш қаноатлантирилган.