Одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судларида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

– Жорий йил биринчи чорагида пойтахт фуқаролик судларида 110 мингга яқин иш кўриб чиқилди, – деди Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси  Бобир Исломов. – Бу республика судларида кўрилган жами ишларнинг қарийб 25 фоизини ташкил этди. Кўрилган ишларнинг 18 минг 621 фуқаролик иши, 81 мингга яқини суд буйруғи, 10 мингдан зиёди материал ва 47 таси ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари билан боғлиқ бўлди.  

Судлов ҳайъати томонидан шикоят (протест)лар асосида 778 иш апелляция тартибида, 306 иш кассация тартибида, 291 иш тафтиш тартибида ва 4 иш биринчи инстанцияда, жами 1,3 мингдан ортиқ  иш кўрилди.  

Судлар томонидан кўрилган ишларнинг таҳлилига кўра, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, ишга тиклаш, алоҳида тартибда кўриладиган, никоҳдан ажратиш, иш ҳақи ундириш, олди-сотди ва  кредит шартномаси билан боғлиқ ишлар ўтган йилга нисбатан кўпайган.  

Апелляция ва кассация инстанцияларида кўрилган ҳал қилув қарорларига нисбатан берилган мингдан зиёд шикоят (протест)ларнинг 774 таси ёки 71,4 фоизи ўзгаришсиз қолдирилган.  70 таси ёки 6,5 фоизи ўзгартирилган ҳамда 240 ёки 22,1 фоиз ҳал қилув қарорлари бекор қилинган.

Тафтиш инстанциясида кўрилган 291 шикоят (протест)ларнинг 271 таси ўзгаришсиз қолдирилган. 17 таси бекор қилинган, 3 таси ўзгартирилган.

Ишларнинг таҳлилига кўра, тадбиркорлик субъектлари ва банк муассасаларининг қарздорлардан мавжуд қарздорликни ундириш ҳақида суд буйруғи бериш ҳақида ариза билан мурожаатлари сони кўпайганлиги ҳисобига кредит ва қарз шартномалари бўйича низолар юзасидан кўрилган фуқаролик ишлари сони ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада камайган.

Шунингдек, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари аъзоларидан мажбурий бадаллар ундириш ва ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги ишлар дебиторлик қарздорликлар кўпайганлиги сабабли ошган.

Никоҳдан ажратиш билан боғлиқ 2 мингдан зиёд иш кўрилган бўлса, 48 фоизи қаноатлантирилди. 39,2 фоиз даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинди. Тарафларни ўзаро яраштириш чораларини кўриш (рад этилган, кўрмасдан қолдирилган ва тугатилган ишлар билан биргаликда) 52 фоизни ташкил этди.   

Оилаларни сақлаб қолиш, болаларни соғлом оила бағрида камол топиши учун жойларда учрашувлар мунтазам равишда ўтказилмоқда. Оилаларни яраштириш чораларини кўриш мақсадида яраштириш учун муҳлат тайинланган ва рад этилган ишлар юзасидан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлимларига хатлар юборилмоқда.    

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил  21 декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан эксперимент тариқасида фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг икки нафар судьяси оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирилди, яъни “Оила судьялари” ташкил этилди.  

Мақсад – оилавий низоларни кўришга ихтисослашган судьялар корпусини шакллантириб, оилавий низоларни ўз вақтида ва сифатли ҳал этилишини ҳамда ягона суд амалиётини таъминлаш орқали оила мустаҳкамлигини таъминлашга эришишдир.

Судлар томонидан ишларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари бузилган ҳолатлар бўйича 72 хусусий ажрим чиқарилиб, белгиланган тартибда ижро қилиш учун тегишли ташкилотларга юборилди. 

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳар фуқаролик судларида 110 мингга яқин иш кўриб чиқилди