Бу ҳақда Президентимизнинг 2020 йил 30 июндаги топшириғига мувофиқ тасдиқланган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли худудга айлантириш бўйича Йўл харитасида белгиланган вазифалар ижроси доирасида судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида Тошкент шаҳар суди ва Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериш мақсадида ОАВ вакиллари учун ташкил қилинган брифингда маълумот берилди.
Брифингда Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Шуҳрат Аббасов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акбарали Турабов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Мақсудбек Саидов иштирок этишди.
Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2021 йил 9 ойи давомида жами 37.005 та (2020 йилда 23.421 та) фуқаролик иши тамомлангани, тамомланган ишларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13.584 тага ёки (58 фоиз)га кўпайгани ҳақида маълумот берган Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари Шуҳрат Аббасов ундирилган давлат божлари ва ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан жорий йилда камайган ишлар тоифаларига ҳам тўхталиб ўтди.
— Судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича давлат фойдасига дастлаб даъво ариза тақдим қилишда иҳтиёрий 14.737.522.105 сўм давлат божи тўланган бўлиб, суд қарори билан 43.931.034.600 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
2021 йил 9 ойи давомида тамомланган 37.005 та ишлардан 36.998 таси туманлараро судларига,
7 таси шаҳар судига тўғри келади. Жами тамомланган 37.005 та ишдан 32.038 таси бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган. Шундан 28.004 та иш қаноатлантирилган, 4.034 таси рад этилган, 549 таси иш юритишдан тугатилган, 4.418 таси кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур ишларнинг таҳлилларидан кўринишича, 2020 йил 9 ойига нисбатан жорий йил
9 ойида ҳал қилув қарори чиқариб кўрилган қуйидаги тоифа ишлар сони КАМАЙГАН:
- меҳнат низолари билан боғлиқ ишлар 139 тадан 59 тага (-80 та);
- уй-жойни рўйхатдан ёки хатловдан чиқариш ҳақидаги ишлар 11 тадан 5 тага (-6 та);
- уй-жой низолари билан боғлиқ ишлар 136 тадан 81 тага (-55 та);
- нотурар жойдан кўчириш ҳақидаги ишлар 9 тадан 3 тага (-6 та);
- битим билан боғлиқ ишлар 398 тадан 316 тага (-82 та);
- зарар билан боғлиқ ишлар 367 тадан 308 тага (-59 та) камайган.
Шу билан биргаликда 2020 йилнинг 9 ойига нисбатан жорий йил биринчи ярмида ҳал қилув қарори чиқариб кўрилган қуйидаги тоифа ишлар сони КЎПАЙГАН:
- ишга тиклаш ҳақидаги ишлар 202 тадан 308 тага (+106 та);
- иш ҳақи ундириш ҳақидаги ишлар 278 тадан 292 тага (+14 та);
- никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар 3.809 тадан 5.879 тага (+2070 та);
- болани яшаш жойини ёки бола билан кўришиш тартибини белгилаш ҳақидаги ишлар 264 тадан 526 тага (+262 та);
- уйга киритиш ҳақидаги ишлар 239 тадан 394 тага (+155 та);
- ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш ҳақидаги ишлар 528 тадан 967 тага (+439 та);
- мерос билан боғлиқ ишлар 136 тадан 238 тага (+102 та);
- кредит шартномасидан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ ишлар 10.381 тадан 16.808 тага (+6.427 та);
- ижара шартномасидан келиб чиқадиган низолар 82 тадан 845 тага (+763 та) кўпайган, - дейди Шуҳрат Аббасов.
Юқоридаги маълумотлардан , 2021 йилда олдинги йилнинг шу даврига нисбатан судлар томонидан кўрилган ишлар сони асосан никоҳдан ажратиш ва кредит шартномаларидан келиб чиқадиган низолар, шунингдек, меҳнат низолари билан боғлиқ ишлар ҳисобига ошганлиги кўринади.
Шунингдек, брифингда 2021 йилнинг 9 ойида туманлараро судлар иш юритувига никоҳдан ажратиш ҳақида жами 8122 та (2020 йилда 5661 та) фуқаролик иши келиб тушгани ва шундан:
- 5.879 таси (2020 йилда 3.809 таси) кўриб тамомлангани,
- 5.263 таси (2020 йилда 3.419 таси) бўйича ҳал қилув қарори чиқарилгани,
- 113таси (2020 йилда 105 таси) иш юритишдан тугатилгани,
- 503 таси (2020 йилда 285 таси) кўрмасдан қолдирилгани, жами тамомланган ишлардан 1.516 таси ёки 25,8 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилгани ҳам айтиб ўтилди.
Жами ҳал қилув қарори чиқариб кўрилган ишлардан 2.718 та ёки 51,6 фоизи (2020 йилда 1.951 та ёки 57 фоизи) бўйича даъво қаноатлантирилган бўлса, 2.545 та ёки 48,4 фоизи (2020 йилда 1.468 та ёки 43 фоизи) бўйича даъволар қаноатлантиришдан рад этилган.
Биринчи инстанция судлари томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида 17.860 та низосиз талаблар бўйича суд буйруқлари чиқарилган (2020 йилда 3.821 та), шундан 3.504 таси вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги суд буйруқларини ташкил этган.
Шунингдек,
- 1.380 та иш ҳақи ундириш,
- 2.664 та солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш,
- 141 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари аъзоларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш,
- 10.171 та ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар бўйича суд буйруқлари чиқарилган.
Брифингда судлар томонидан 2021 йил 9 ойида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ҳам маълум ишлар қилингани хусусида тўхталиб ўтилди.
Хусусан, 2021 йил 9 ойи давомида жами 9.166 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, бу кўрсаткич 2020 йил шу даврига нисбатан 5.055 тага (2020 йилда 4.111 та) кўпайган. Ўрганилган мурожаатлар белгиланган муддатларда кўриб чиқилган ва муаллифларга тегишли жавоблар берилган.
Ўрганилган мурожаатларнинг 2.872 таси ёки (71%) ҳали судга процессуал қонунда белгиланган тартибда мурожаат қилинмаган масалалар билан боғлиқ бўлиб, бундай мурожаатлар кўриб чиқилиб, муаллифларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилгани таъкидланди.