Тошкент Ботаника боғи Марказий Осиёдаги биринчи ташкил этилган илмий марказ бўлиб, 100 йилдан ортиқ тарихга эга илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади. Боғнинг илмий коллекцияларида 2 минг 450дан ортиқ ўсимлик турлари, шунингдек, миллий Қизил китобга киритилган 40дан ортиқ ноёб ва эндем турлари сақлаб келинмоқда.

Парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтида “Ботаника боғлари ва дендрология боғларини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда депутатлар, олимлар, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вакиллари ўсимлик дунёси фондини сақлаб қолиш, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларни тадқиқ этиш, Ботаника боғининг миллий генофондини сақлаш ва унга миллий мақом бериш каби масалалар юзасидан фикрлашди.

[gallery-14083]

Экологик партия фракцияси раҳбари Хайрулло Ғаффоров, партия Марказий кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев, Фанлар академияси Ботаника институти директори, биология фанлари доктори, академик Комилжон Тожибоев ва бошқалар юртимиздаги ботаника боғлари ва дендрология боғларини муҳофаза қилиш, уларни сақлаб қолиш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар, соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан қатор фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирди.

Қайд этилганидек, ботаника боғлари ва дендрология боғлари фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларида муайян муаммолар мавжуд. Тошкент Ботаника боғини муҳофаза этиладиган ҳудудлар сирасига киритиш, бу борада унга миллий мақом бериш долзарб масалалардан ҳисобланади. Шу боис боғнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш юзасидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, боғ фаолиятини такомиллаштириш, ҳудудларда уларнинг тажрибасини қўллаш бўйича таклифлар билдирилди.

Муҳтарама Комилова,
Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент Ботаника боғига миллий мақом бериш лозим