Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Тошкент шаҳар прокуратурасининг ташаббуси билан шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси ҳамда шаҳар бандлик бош бошқармалари ҳамкорлигида ишсиз фуқароларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш мақсадида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун мавжуд бўш иш ўринларига “Меҳнат ярмарка”си ташкил этилди.

Унда тизимидаги бир қатор ташкилотлар ҳамда "ANVAR FARMSERVIS" MCHJ (А5) дорихоналар тармоғи 50 бўш иш ўрни, "NIKA FARM SERVIS" MCHJ (OXYmed) дорихоналар тармоғи 150 бўш иш ўрни ҳамда “GRAND PHARM TRADE" MCHJ дорихоналар тармоғи 100 бўш иш ўрни билан иштирок этди. 


– Шаҳримизнинг ишсиз аҳолиси, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар учун бугунги тадбир ўзига хос аҳамиятга эга – дейди Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси бошлиғи Улуғбек Жуманиёзов. – Ишонаманки, бугунги ярмарка меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар ва тиббиёт соҳасида фаолият юритиш истагида бўлган юртдошларимиз учун қулай имкониятдир. 

Аҳамиятлиси,  Тошкент Тиббиёт академияси, Тошкент давлат стоматология институти, Тошкент педиатрия институти, Тошкент фармацевтика институтининг битирувчи талабалари ҳам янги яратилаётган иш ўринлари билан яқиндан танишиб, иш берувчилар томонидан талаб этиладиган малака даражаси, иш ҳақи миқдори ва бошқа масалаларда керакли маълумотларга эга бўлдилар. 


Моҳигул Қосимова, ЎзА