Наманганда тиббиёт ва фармацевтика ходимлари шарафланди
Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, Наманган вилоятида соҳани ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритилди.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов соҳа вакилларини касб байрами билан табриклаб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг хизматларини алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, тизимда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, касбига садоқати ва фидойилиги билан ўрнак кўрсатаётган бир гуруҳ соҳа ходимларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
[gallery-32397]
Байрам тадбири санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар ва самимий табриклар билан давом этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА