Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Узун туманида яшовчи “Р. С” “Telegram” мессенжери орқали “Араб тили дарси” номли канал ташкил этиб, унинг аъзоларига араб тилини ўргатиш баҳонасида Абдуллоҳ Зуфар ва бошқа номаълум шахслар маърузасини, даъватларини жойлаштириб, тарқатиш ҳамда тарғиб қилиш билан шуғулланиб келаётгани аниқланди.

Вилоят ИИБ ахборот хизматидан хабар қилишларича, ушбу ҳолат процессуал тарзда расмийлаштириб олингач, Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосаси олинган. Жойлаштирилган материаллар орасида қонунчилигимизда таъқиқланган ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузалар мавжудлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Telegram” мессенжери орқали ақидапарастлик ғояларини тарқатиш билан шуғулланган шахс аниқланди