Интернет, хусусан, ундаги турли ижтимоий тармоқларда ҳар куни миллионлаб хабар ва ахборотлар айланади.

Бир қарашда тармоқлар орқали хоҳлаган фикрни айтиш, истаганча турли мавзулардаги хабарларни тарқатиш мумкиндек. Аммо ҳар бир ишнинг ўзига яраша қонун-қоидалари бор.

Тегишли қонунларга мувофиқ ОАВ ва бошқа тармоқлар орқали диний экстремизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи материаллар тарқатиш таъқиқланади.

"Facebook” ижтимоий тармоғида “Охират ҳисоби” номли профил эгаси эса ақидапарастликни тарғиб қилувчи видеолар тарқатиб келган.

ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигидаги тадбирда профил эгаси Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани “Улуғбек” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Б. экани аниқланди.

Унинг профилида номаълум ижрочига тегишли бўлган “Nasheed – ахи анта хьуррун” (“Брат, ты свободен”) номли видео тарқатилган. Яна бир видео “Mavla va qud” (“Мавлая код нашида”) деб номланган.

Шунингдек, Б.А.нинг телефон рақамига очилган “Telegramm” мобиль иловаси орқали ҳам “3 хил одамнинг ибодати қабул бўлмайди” номли Рашодхон домланинг маърузасини тарқатилган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасида Б.А. томонидан тарқатилган материаллар ақидапарастлик ғояларига йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқлангани кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.А.га Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Facebook” орқали ақидапарастлик ғояларни тарқатган шахсга жиноят иши қўзғатилди