Сурхондарё вилояти ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси Термиз давлат университетининг юридик факультети талабалари учун Термиз туманидаги Ҳаким Термизий мажмуаси ва археологик ёдгорликларга саёҳат уюштирди.

Жорий йил Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва Термиз давлат университети меморандум ҳамда вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва ТерДУнинг юридик факультетлари ўртасида қўшма дастур имзоланган эди. Мазкур ҳамкорлик доирасида ташкил этилган саёҳат чоғида бўлғуси ҳуқуқшунослар буюк мутафаккир Ҳаким Термизий мажмуасини зиёрат қилди. Муқаддас қадамжода талабаларга диний ва фалсафий асарлари билан дунёга танилган улуғ аждодимизнинг ҳуқуқшуносликда ҳам чуқур билимга эга бўлгани ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Шу куни талаба-ёшлар Кушонлар даврига мансуб милодий I-III асрларга оид Фаёзтепа будда монастир ва Қоратепа будда ғор ибодатхоналарида бўлиб, воҳанинг ўтмишдаги бой тарихи, маданияти ва ривожланиш босқичлари билан яқиндан танишди. 

Қизиқарли таассуротларга бой бўлган саёҳат якунида талабалар “тозалик акцияси” ташкил этиб, археологик ёдгорликлар атрофида тозалаш-ободонлаштириш ишларини амалга оширди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар саёҳат якунида археологик ёдгорликларда “тозалик акцияси” ўтказди