АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида таэквондо ITF бўйича ўн саккизинчи бор ўтказилган "Big Apple” халқаро турнирида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган спортчиларимиз муносиб натижага эришди.

Америка Қўшма Штатлари, Канада, Коста-Рика, Доминикан Республикаси, Мексика, Гондурас, Аргентина, Тожикистон каби давлатларнинг маҳоратли таэквондочилари билан жанг олиб борган Ўзбекистон таэквондо(ITF) терма жамоаси аъзоларидан Абдужаббор Ҳамидуллаев учта йўналишдаги баҳсларда ғолиблик учун кураш олиб борди, дейилади Ўзбекистон таэквондо (ITF) миллий ассоциацияси хабарида.

Муросасиз баҳслар натижасида маҳоратли спортчимиз Ҳамидуллаев таэквондонинг тул йўналишида олтин, массоги мусобақаларида эса бронза медалини қўлга киритиб, Нью-Йорк шаҳридаги муҳташам спорт мажмуасида Ўзбекистон мадҳияси янграб, байроғимиз юксалишини таъминлади.

Океан орти давлатида Ватанимиз спорт шуҳратини улуғлаган таэквондочиларимиз 18 октябрь куни Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинади.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондо ITF: Нью-Йоркдаги мусобақада мадҳиямиз янгради