Таэквондо ITF: Жаҳон кубогидаги медалларимиз сони 30 тага етди
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида таэквондо ITF бўйича ўтказилаётган Жаҳон кубоги-2026нинг дастлабки кунлардаги мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 30 та медални қўлга киритди.
АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Шимолий Корея, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Мўғулистон каби мамлакатларнинг маҳоратли спортчилари билан кечган шиддатли беллашувларда терма жамоамиз аъзолари 16 та олтин, 8 та кумуш ва 9 та бронза медалларига эгалик қилди.

25 та давлатнинг 700 нафардан зиёд ёш таэквондочилари иштирок этаётган жаҳон кубоги баҳслари 3 октябрга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА