Таэквондочиларимиз АҚШда зафар қучди
Хабар берганимиздек, АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида таэквондо ИТФ бўйича “Big Apple” халқаро турнири ўтказилди.
Ўн олтинчи бор ташкил этилган мусобақада мамлакатимизнинг икки нафар спортчиси АҚШ, Канада, Коста-Рика, Доминикан Республикаси, Мексика, Гондурас, Аргентина вакиллари билан таэквондонинг уч йўналишида ғолиблик учун кураш олиб борди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мусобақанинг тул баҳсларида ўз вазнларида Абдужаббор Ҳамидуллаев олтин, Ойбек Жалилов кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, Ойбек Жалилов массоги баҳсларида ҳам кумуш медални ўз ҳисобига қўшиб қўйди.
Океан ортида зафар қучган спортчиларимиз шарафига мамлакатимиз байроғи кўтарилиб, Ўзбекистон мадҳияси янгради.
Т. Рўзиев, ЎзА.