Мамлакатимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга устувор вазифа сифатида қаралади. Хусусан, Бизнес омбудсман бу борада самарали фаолиятни амалга оширмоқда.

Бизнес-омбудсмандан Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор  ёрдам сўради. Гап шундаки, тадбиркор Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг кўрсатмасини бажариш учун 2024 йил 15 мартда маҳсулотга тегишли мувофиқлик сертификатини олган.  

Шундай бўлсада, орадан уч кун ўтгандан сўнг инспекция кўрсатма бажарилмаганини важ қилиб, тадбиркорлик субъектида текшириш ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқарган. Маҳсулотга тегишли мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган даврда умумий қиймати 164 млн. сўмлик маҳсулот реализация қилинганини инобатга олган ҳолда, тадбиркорга мазкур сумманинг 50 фоизи – 82 миллион сўм миқдорда молиявий жарима қўллаш тўғрисида Қарши туманлараро иқтисодий судига ариза киритган.  

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан тадбиркорнинг ҳуқуқлари судда ҳимоя қилиниши натижасида суд инспекциянинг аризасини рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилди ва тадбиркорга жарима қўлланилмайдиган бўлди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорга 82 миллион сўмлик жарима қўлланилмайдиган бўлди