523 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилди
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан биргаликда бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари иш юритувида бўлган, суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш юзасидан мунтазам равишда рейд тадбирларини ўтказиб келмоқда.
Тадбирлар давомида махсус мосламалар ёрдамида шаҳар ва туманлар кўчаларида ҳаракатланиб келаётган, қарздорлиги мавжуд бўлган автомашиналар махсус жарима майдончаларига жойлаштирилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказилган рейд тадбирларида жами 2,6 миллиард сўмлик 523 та ижро ҳужжати бўйича қарздорлар номидаги автомашиналар жарима майдончаларига жойлаштирилиб, 203 миллион сўмлик ҳужжатнинг ижроси таъминланди.
Ҳозирда бундай тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманлари бўйлаб давом этмоқда.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири