Бухоро вилояти Ғиждувон тумани “Барака” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сафари туризмига хос янги дам олиш экомаскани бунёд этилди.

Ғиждувонлик тадбиркор Иқлима Жўраева туманнинг “Барака” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 30 гектар очиқ ер майдонида 1 миллиард сўм ва АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги USAID нинг 31 минг  АҚШ доллари эвазига экомасканни барпо этди. Мазкур чўл зонасида 40 мингга яқин турли-туман кўчатлар экилган. Дам олувчилар учун бу ерда юрталар ўрнатилиб,  жиҳозланган ва барча шароитлар яратилган.  

Мазкур дам олиш масканининг ташкил этилганига 4 ой бўлган бўлса-да, ҳам республика, ҳам хориждан келувчилар талайгина.  

–Туғилган юртимни севганим сабаб шу жойнинг гуллаб-яшнашига куч-қувватим борича ҳаракат қилиб келяпман, токи Бухорони дунё билсин, танисин, – дейди Иқлима Жўраева. – Бу каби экомасканларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Чунки келадиган сайёҳлар баъзан шаҳар шовқинидан ташқарироқда дам олишга истак билдиришмоқда. Шунинг учун мазкур дам олиш масканини барпо этишга қарор қилдим ва ўйлайманки у барча келувчи меҳмонларимизга манзур бўлади.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор Иқлима Жўраева: “Мақсадим Бухорони дунё билсин, танисин”