Сурхондарёда “Яшил чироқ” мусобақасининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўқувчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига оид билими, чаққонлиги ва жамоавий ҳамкорлигини синовдан ўтказувчи “Яшил чироқ” мусобақасининг Сурхондарё вилояти босқичи қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтди.
Термиз шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган мусобақада туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 15 та жамоа ўзаро куч синашди.
Жамоалар 8 та шарт асосида йўл ҳаракати хавфсизлигига оид билим ва кўникмалари, жамоавий ҳамжиҳатлиги ҳамда ижодий ва амалий салоҳиятини намоён этди. Иштирокчилар ҳар бир шартни юқори савияда бажаришга интилди.
Якуний натижаларга кўра, Шеробод туманининг “Ёш тарғиботчи” жамоаси энг юқори балл тўплаб, мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
[gallery-30260]
Мусобақа якунида ғолиб жамоа ҳамда фаол иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРРОДОВ (сурат), ЎзА