Оромгоҳда – “Яшил чироқ” беллашуви
Болажонларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ги фармони ижроси доирасида Жиззах вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда.
Йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш, улар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишни таъминлаш ҳамда болалар иштирокида содир этилаётган ЙТҲларни олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда “Ҳудудгаз” Жиззахгаз таъминоти филиали бошланғич касаба уюшмалари билан ҳамкорликда Фориш туманидаги “Зангори олов” соғломлаштириш оромгоҳида “Яшил чироқ” мусобақаси ташкил этилди.




Мусобақа ғолиблари вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХ бошқармаси ва “Ҳудудгаз” Жиззахгаз таъминоти филиали касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу каби мусобақа ва тадбир дастурларини ўтказиб туриш болаларга ҳаётининг илк паллаларидан бошлаб намунали йўл ҳаракати иштирокчиси бўлишига замин яратиши шубҳасиз.
Шоҳруз Қурбонов,
Жиззах вилояти ИИБЖХХ ЙҲХБ инспектори, сафдор
ЎзА