Сурхондарё вилоятида Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда байрамона руҳда ўтказишга пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

Президентимизнинг “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилаётир. Вилоятда улуғ айёмни муносиб кутиб олиб, юқори савияда ўтказиш, муқаддас ислом динининг инсонпарварлик ғоялари ва миллий қадриятларимизни асраб-авайлаб, улуғлаш юзасидан кенг қамровли чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Ўтмишдан маънавий ҳаётимизда меҳр-оқибат, бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу тамойилларни ўзида мужассам этган байрам арафасида маҳалла, кўча-куйларда, кўп қаватли уйлар атрофи, қабристонлар, муқаддас қадамжо ҳамда зиёратгоҳларда кенг кўламли ободонлаштириш юмушлари амалга оширилаётир. 

– Муборак кунларни тоза, озода ва саранжом-саришта ҳолатда қарши олиш ҳам халқимизга хос юксак фазилат, – дейди вилоят нуронийлар кенгаши раиси, сенатор Орзиқул Соатов. – Қутлуғ Қурбон ҳайити арафасида жойларда бошланган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларида кекса авлод вакиллари ёшларга ибрат бўлиб, хонадонлар, маҳалла ва теварак-атрофни тартибга келтиришга бош бўлаётир. Қимматли маслаҳатлари билан ободонлаштириш юмушларига ўз ҳиссасини қўшмоқда. 

Айни кунларда ҳайит намози адо этиладиган 130 та жоме масжиди атрофи ҳам тартибга келтирилиб, намозхонлар учун барча шароит яратилмоқда. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда Қурбон ҳайити юксак савияда ўтади