Ўзбекистон Республикаси ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари фуқаро А.А.га нисбатан тўпланган терговга қадар текширув материаллар билан танишиш асносида унинг қонунга зид ҳаракатларини аниқлади.

 Бошқарма ходимлари томонидан амалга оширган тезкор тадбир давомида фуқаро А.А.нинг “Redmi 6A” русумли телефон аппарати кўздан кечирилди. “Instagram” ижтимоий тармоғидаги унинг “arslanbey9888” профили мавжуд бўлиб, унда фуқаро Рафиқ Камоловнинг “беномозлик, намоз мўмин кишининг ҳужжати, намоз ўқимаган одамнинг ҳужжати йўқлиги...” мавзусидаги видеомаърузаси ва жуда кўплаб диний мазмундаги материалларни жойлаштириб тарқатгани аниқланди. 

 Тарқатилган материаллар текшириб кўриш учун DVD+R дискка кўчириб олиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага юборилган.

 Қўмитанинг экспертлик хулосасида А.А.нинг “Instagram” ижтимоий тармоғида тарқатган  видеоматериаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш тақиқланиши маълум қилинди. 

 А.А.нинг ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноят таркибининг аломатлари мавжудлигини инобатга олиб ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг тегишли моддалари талабларини қўллаб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-кисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда ДХХ акидапарастлик ғояларини интернет тармоғида тарғиб қилиб келган шахсни қўлга олди