Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтиришга қаратилган ишлар олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмлари жорий этилди.  

2021 йил 1 январдан вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилди.  

Суд тизимида очиқликни таъминлаш, судга оид ахборот олиш имкониятини кенгайтириш мақсадида Олий судда Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармаси, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тузилмасида матбуот хизматлари ташкил этилди.  

Жорий йилда ташкил этилган судлар матбуот хизматлари ходимларининг малакасини ошириш, уларнинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўйича тажрибасини ошириш муҳим аҳамиятга эга.  

Шу мақсадда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган «Лайнер» оромгоҳида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси кўмагида семинар-тренинг ташкил этилди.  

Уч кунлик семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультантлари ҳамда Олий суд масъул ходимлари иштирок этмоқда.  

Тадбирнинг очилишида Олий суд аппарати раҳбари Жаҳонгир Юлдашев, Олий суд раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Азиз Абидов суд билан боғлиқ маълумот тарқатишда фактларнинг аниқлиги, шахсларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлади.  

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети доцентлари Гулнора Нишонова, Беруний Алимов ҳамда инсонлар ўртасидаги муносабатлар масалалари бўйича психолог Шоира Исоқова иштирокчиларга ахборот тарқатишда замонавий технологияларни эгаллаш билан бирга матн билан ишлаш, одамлар, айниқса, журналистлар билан ишлашда эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлар ҳақида маълумот берди.  

Муҳими, эгалланган лавозимга оид билимларни мунтазам ошириб бориш, соҳага оид янгиликлардан хабардор бўлиш, маълумот тарқатишда ҳиссиётларга эмас, аниқ фактларга таяниш, аниқ ахборот бериш, аҳоли билан, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқотда маданиятли бўлиш, суд ишларига оид маълумот тарқатишда инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик зарур.  

Уч кунлик тренингдан суд органларининг оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик билан ўзаро алоқаларига доир қонунчилик асослари ва услублари бўйича кенг маълумот берилади. Ижтимоий тармоқларнинг замонавий ахборот хизматлари фаолиятидаги ўрни тушунтирилади. PR-копирайтинг, контент шакллантириш ҳамда матбуот ходимлари учун тадбирлар (пресс-тур, брифинг ва ҳ.) ташкил этишнинг муҳим жиҳатлари таҳлил қилинади.

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд билан боғлиқ ахборот тарқатишда инсон ҳуқуқи бузилмаслиги шарт