Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг бизга қолдирган бой меросини ҳар доим ўрганишимиз ва тадқиқ қилишимиз зарур.

Шу мақсадда Темурийлар тарихи давлат музейида Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетининг талабалари, Тошкент “Темурбеклар мактаби” ва Ҳарбий мусиқа академик лицейларининг ўқувчилари ҳамда 22-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокида маънавий ва маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир жараёнида Темурийшунос олимлар томонидан сўнгги йилларда олиб борилган илмий изланишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Савол-жавобларда фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик китоблари тақдим этилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Темурийлар тарихи давлат музейига экскурсия уюштирилиб, у ердаги тарихий экспонатлар бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида йирик давлат арбоби, буюк саркарда, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан адабий кеча ташкил этилди.

Ўқувчилар томонидан ташкиллаштирилган театрлаштирилган саҳна кўринишларида Соҳибқирон Амир Темур нафақат ҳарбий саркарда, балки илм-фан, маданият ҳомийси сифатида ҳам тарихда ўчмас из қолдиргани, ўз даврида адабиёт, санъат, илм-фан ва таълимни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшгани хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Айнан унинг ҳукмронлик даврида буюк олимлар етишиб чиққани, юртда адолат ва фаровонлик таъминлангани ҳамда хорижий мамлакатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатилгани намойиш этилди.

Бу каби тадбирлар ҳарбий мусиқа академик лицейи ва бошқарма ҳамда ҳарбий қисмларда ҳам ўтказилмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/VnBfdNyrYew" title="Sohibqiron davrida yurtda farovonlik taʼminlangan" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳибқирон даврида юртда фаровонлик таъминланган (+видео)