Соҳибқирон Амир Темурнинг жасорати, иродаси, давлатни ақл-заковат ва ҳуқуқий асос билан идора этиш тажрибаси авлодларга катта намунадир.

Айни кунларда Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан республикамиздаги турли ташкилотларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Ўзбекистон тарихи давлат музейида ҳам бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда шундай тадбир ўтказилди. 

Соҳибқирон Амир Темур — буюк давлат асосчиси бўлиб, у Ҳиндистон ҳамда Хитойдан Қора денгизга қадар, Сирдарё ва Орол денгизидан Форс қўлтиғига қадар ғоят катта ҳудудни қамраб олган марказлашган улкан салтанатга асос солди. Амир Темур давлатни ақл-заковат ва ҳуқуқий асос билан идора этган. Унинг “... давлат ишларининг тўққиз улушини кенгаш, тадбир ва машварат, қолган бир улушини қилич билан амалга оширдим”, деган сўзлари бунинг ёрқин далилидир. 

Соҳибқироннинг бунёдкорлик соҳасидаги тарихий хизматлари беқиёс. Амир Темур умр бўйи бунёдкорлик билан машғул бўлган. Унинг “Қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим” деган сўзлари бунга далилдир. Амир Темурга ҳар бир зафарли воқеа ва севинчли ҳодисани муҳташам меъморлик обидаси барпо этиш билан нишонлаш одат бўлган. Шу мақсадда Ҳиндистон, Шероз, Исфахон ва Дамашқнинг машҳур уста ҳунармандлари мамлакатда ҳашамдор иморату-иншоотлар бино қилганлар. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари, бир қатор умумтаълим мактаблари ҳамда 17-сонли интернат санъат мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқлар намойиш этилди. 

Музейга ташриф буюрган меҳмонлар Ўзбекистон тарихи давлат музейи экспозиция ва кўргазма залларида намойиш этилган экспонатлар билан яқиндан танишдилар. 

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соҳибқирон сиймоси барҳаёт