Германияда шахмат бўйича ўтказилган Бундеслига ўйинларининг 2024/2025 йилги мавсумининг сўнгги 15-тур ўйинлари натижасига кўра, ҳамюртларимиз Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов ва Рустам Қосимжонов жой олган жамоалар кучли учликни эгаллади.

2024 йилнинг сентябрь ойида бошланган жамоалар ўрасидаги ушбу турнирда жаҳон шахматининг энг етакчи гроссмейстерларини жамлаган 15 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.   

Мусобақа турлари 2024 йил сентябрь ойидан жорий йил 27 апрель кунига қадар ойнинг ҳар якшанбасида ўтказилди.   

Кеча мусобақанинг охирги 15-тур баҳсида Жавоҳир Синдоров жой олган “Дюссельдорф” жамоаси Нодирбек Абдусатторов дона сурган “Фирнхайм” жамоаси билан рўбарў келди. Ушбу баҳсда 4:4 ҳисобида муроса йўли танланган бўлса, Нодирбек Абдусатторов “Дюссельдорф” аъзоси ҳиндистонлик Арджун Эригайси билан, Жавоҳир Синдоров “Фирнхайм” шарафини ҳимоя қилган сербиялик Алексей Сарана билан дурангга эришди.   

Бундеслига ўйинларининг 2024/2025 йилги мавсумида 3-ўриндан жой олган “Баден-Баден” жамоаси таркибида ҳамюртимиз, собиқ жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов баҳсларда ўз омадини синаб кўрди.   

Қосимжонов жамоаси нуфузли мусобақанинг 15-турида “Мюльхайм” жамоаси билан куч синашди. Ушбу турда “Баден-Баден” ғалабага эришиб, умумий нкатижалар ҳолатида лигада 3-ўриндан жой эгаллади. Рустам Қосимжонов ушбу турда қора доналарда “Мюльхайм” аъзоси германиялик Дэниел Фридман билан куч синашди. Ўйин 0,5:0,5 ҳисобида якунланди.   

Бундеслига ўйинларининг 2024/2025 йилги мавсуми давомида Нодирбек Абдусатторов 4 та учрашувда қатнашиб, барчасида дурангга эришди. Жавоҳир Синдоров 13 та турда жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Ўтказилган ўйинларнинг 10 тасида ғалаба, 3 тасида дуранг қайд этди. Тажрибали шахматчимиз Қосимжонов 10 та турда дона суриб, унинг 2 тасида ғалаба, 3 тасида мағлубият ва 5 тасида дурангга эришди.   

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Синдоров, Абдусатторов, Қосимжонов Германия Бундеслигасида совриндор бўлди