Мамлакат кубоги учун кураш давом этмоқда
Пойтахтимиздаги «Олимпия шаҳарчаси»да эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида чим устидаги хоккей бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Мамлакат кубоги учун кечаётган баҳсларда жами 12 та жамоа, жумладан, эркаклар ўртасида 7 та, аёллар ўртасида 5 та жамоа ғолиблик учун ўзаро беллашмоқда.
Мусобақа иштирокчилари майдонда ўзларининг техник ва тактик тайёргарлиги, жамоавий ҳамжиҳатлиги ҳамда маҳоратини намойиш этмоқда. Ҳар бир учрашувда муҳим очколарни қўлга киритиш ва юқори натижаларга эришиш учун қизғин кураш олиб бориляпти.
Мазкур беллашувлар мамлакатимизда чим устидаги хоккейни янада оммалаштириш, спортчиларнинг ўйин тажрибасини бойитиш ва жамоалар ўртасидаги рақобатни кучайтиришга хизмат қилади.
[gallery-32652]
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари 25 ноябрь куни аниқланади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА