Ўзбекистон шахмат федерацияси мамлакатимизда яна бир йирик шахмат турнири ташкил этилиши тўғрисида хабар берди.

– Самарқанд шаҳрида аёллар ўртасида ўтказиладиган умумий соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат “Womenʼs Chess Championship 2025” халқаро турнирига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Мазкур мусобақалар келгуси йили қадимий шаҳарда бўладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарлик вазифасини ўтайди, – дейди Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг ўринбосари Комил Синдоров.

Жорий йилнинг 8-19 март кунлари ўтадиган “Womenʼs Chess Championship” турнири, нафақат шахмат ихлосмандлари, балки глобал спорт, билим ва тенгликни тарғиб қилувчи муҳим тадбир сифатида Халқаро шахмат федерациясининг коммуникация тизимлари орқали бутун дунёга намойиш этилади.

Мусобақада иштирок этадиган шахматчи аёллар рўйхати жорий йилнинг 25 февраль кунига қадар ташкилий қўмита томонидан шакллантирилади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Самарқандда мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат турнир ўтказилади