Футбол: 2027 йили Тошкентга келадиган U-17 жамоалари номи эълон қилинди
Келгуси йили мамлакатимизда футбол бўйича U-17 жамоалари ўртасида ўтказиладиган Осиё кубогининг саралаш босқичида қатнашадиган терма жамоалар номи маълум бўлди.
Осиё футбол конфедерацияси 2027 йилнинг 13–29 май кунлари Ўзбекистонда U-17 жамоалари иштирокида ўтказилиши белгиланган Осиё кубогининг финал босқичида қатнашадиган 16 та терма жамоа рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, айни кунларда 48 та миллий терма жамоалар ўртасида Қатарда ўтказилаётган U-17 жаҳон чемпионатида қатнашаётган қитъанинг тўққизта терма жамоаси Осиё кубоги йўлланмасини тўғридан-тўғри қўлга киритганлиги қайд этилган бўлса, қолган еттита жамоа саралаш босқичида ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.
Осиё кубогидан қатнашиш учун Ўзбекистон, Австралия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Қатар, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Ветнам терма жамоалари тўғридан-тўғри йўлланма соҳибига айланган вазиятда саралаш босқичи орқали Индонезия, Ироқ, Сурия, Эрон, Ҳиндистон, Яман ва Ливан жамоалари Тошкентда ўтадиган қитъа кубогида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йили Ислом Исмоилов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси финалда Саудия Арабистони терма жамоасини мағлуб этиб, қитъа чемпионлигини қўлга киритганди.
Т. Рўзиев, ЎзА