Мисрда пара дзюдочиларимиз бешта медални қўлга киритди
Мисрнинг Искандария шаҳрида пара дзюдо бўйича IBSA Гран-при мусобақаси давом этмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари икки олтин, бир кумуш ва икки бронза медалига сазовор бўлди.
Гран-при беллашувларининг J2 класси бўйича −70 килограмм вазн тоифасида Кемран Нуриллаев ҳамда −60 килограмм вазн тоифасида Кумушхон Хўжаева олтин медални қўлга киритди. Шоҳрух Мамедов J1 таснифининг −81 килограмм вазн тоифасида кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, J2 йўналишида Шерзод Намозов, J1 тоифасида Бону Бобоева ўз вазн тоифаларида мусобақа бронза медалларига эга чиқди.
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг кейинги кунларида ҳам медаллар учун курашни давом эттиради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА