Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси вилоят ИИБ билан ҳамкорликда жорий йилнинг 3 ноябрь куни тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир чоғида Самарқанд шаҳрида яшовчи Д.Я. ва Ф.М. 8 нафар маҳаллий фуқаро билан биргаликда ижтимоий тармоқларда виртуал жамоат тузиб, “жиҳод”га чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб, муҳокама қилиб келганлиги ва келгусида мазкур гуруҳнинг 2 нафар аъзоси Сурия давлатига “жиҳод” қилиш мақсадида чиқиб кетиши режалаштирилганлиги аниқланди.

Шунингдек, “виртуал жамоат” аъзоларининг ноқонуний фаолиятини фош этувчи ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилди.

Ҳозирда, мазкур шахсларга нисбатан тергов харакатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда террористик ташкилотлар тарафдорларининг Сурияга чиқиб кетиши олди олинди