Суриядаги террорчи ташкилотлар сафига бориб қўшилмоқчи бўлган фуқаро ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда интернет ижтимоий тармоқлари орқали халқаро террорчилик ташкилотлари эмиссарлари таъсирига тушиб, Суриядаги террорчи ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштирган Самарқанднинг Нарпай туманида яшовчи 1998 йилда туғилган М.Б. қўлга олинди.
Ҳозирда, ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА