Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда террорчилик ташкилотларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаб келган 12 нафар фуқаро қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро Н.Ж. ижтимоий тармоқда 12 нафар маҳаллий фуқародан иборат виртуал жамоат тузган ҳамда террористик ташкилотлар ғоялари билан йўғрилган материалларни мунтазам равишда жамоат аъзолари бир-бирига тарқатиб, муҳокама қилиб келган. Натижада, жамоат аъзоларининг 8 нафари Сурия давлатига бориб халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган.

Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суриядаги халқаро террорчилик ташкилотига қўшилмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди