Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъдодли шоира Гули Нигор Авазованинг “Рангин руҳунат” ва “Руҳ уйғоқ” номли китобларининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

“Академнашр” нашриётида чоп этилган мазкур китоблардан муаллифнинг 200 дан ортиқ шеърлари ўрин олган.     

Таниқли адабиётшунос олим, филология фанлари доктори Нурбой Жабборов ва бошқалар мамлакатимизда ёшлар ижодини қўллаб-қувватлаш, улар учун кенг имкониятлар эшигини очиш масаласига устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.  

Эътироф этилганидек, Гули Нигор ёшлигиданоқ оҳорли, ўзига хос сўз ва овознинг тасаввур ифодасига эга истеъдодли ижодкор. Ўтган йиллар давомида шоиранинг ижодий йўлида собит экани, жамият бешигини тебратишга қодир забардаст шоирага айланиб бораётгани диққатга сазовор. Унинг янги китоблари билан танишиб, шеър билан ҳамнафаслик, ижодий изланишдан сира тўхтамагани, қалбини дунёнинг ўткинчи ташвишларидан асрай олгани, ёзганларида ўзгача жило ва шаклларга гувоҳ бўлиш мумкин.  

[gallery-24268]

Китобларни ўқир экансиз, ижодкор руҳониятидаги талатўпларнинг образли ифодаси ўқувчилар олдида шоирнинг ўзига хос улуғвор қиёфасини тиклаб бораверади, лирик қаҳрамонлари қиёфаларини турфа чизгиларда ифодалайди. Ҳар бир мисранинг ўзи бир шеър таассуротини беради.    

Гули Нигор – истеъдодли шоир Чори Авазнинг қизи. У ўзининг  тинимсиз изланишлари билан Зулфия мукофотига сазовор бўлди, бир неча тўпламлари чоп этилган. Отаси меросини бутун дунёга тарғиб этиш ишига катта сабот билан ёндашиб келаётгани ибратлидир. Унинг шеърларидаги Ватанга тиргаклик, ота-онага муҳаббат, яқинларга нисбатан адоқсиз соғинч, яқин дўстлик каби туйғулар, бедор руҳиятнинг гўзал ранглари ва  бой ифода имкониятлари ўқувчи қалбида янги ҳайратни уйғотади. Янги китоблар ана шу йўлдаги яна бир муваффақиятли қадамдир.  

Гули Нигор Авазова миллат қисматини ўз қисмати деб билган, комил инсон бўлиш йўлида тўхтовсиз ҳаракат қилаётган, сўз латофатини теран ҳис қила оладиган, маҳорат ва билимларини муттасил ошириб бораётган дилбар шоирадир. “Қаршинома”, “Шавкат Раҳмон”, “Синглимга”, “Дўстимга”, “Дунёда”, “Қўнғироқ”, “Бешинчи фасл” каби шеърлар бунга ёрқин мисолдир.  

Шу пайтга қадар “Уйғон, кўнгил”, “Тонг чорлови”, “Ҳурлигимни куйлайман”, “Саодатга йўлловчи маскан”, “Гулнинг эртаги” каби китоблари нашр этилган. “Инсон ҳуқуқлари – журналист нигоҳида”, “Йилнинг энг фаол журналисти” республика танловлари, “Олтин қалам” миллий мукофоти ғолиби. Айни пайтда “Темирйўлкарго” акционерлик жамиятида матбуот котиби сифатида фаолият юритиб келмоқда. Шеърлари турк ва озарбайжон тилларига таржима қилинган.  

Тадбирда муаллифнинг янги китоби, унинг ўзига хос ижод йўли хусусида батафсил сўз юритилди.  

Н.Усмонова,

Ойбек Пардаев (суратлар),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Рангин руҳунат” ва “Руҳ уйғоқ” номли китоблар тақдимоти ўтказилди