Давлатимиз раҳбарининг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги, шунингдек, «2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорлари ижроси қандай таъминланмоқда?

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова шу ҳақда маълумот берди:  

– Юртимизда халқимизнинг севимли айёми – Наврўз нафаси кезиб юрибди. Шу билан бирга, юртдошларимиз юксак қадрлайдиган Рамазон ойи давом этмоқда.  

Мана шундай кунларда тинчликни, хавфсизликни таъминлашга қаратилган ҳаракатлар кучайтирилди. Зеро, ҳар қандай айём файзи осойишталик ва хотиржамлик билан.

Шу кунларда юртимиздаги 2 минг 92 масжидда «Таровеҳ» намозлари ўқилмоқда. Бундай пайтда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга 14 минг нафардан ортиқ ходим ва ҳарбий хизматчилар жалб этилган. Масжидлар ва уларнинг атрофидаги ҳудудларда фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланиб, жамоат тартиби бузилиши ҳамда фавқулодда ҳолатлар содир этилишига йўл қўйилмаслиги тўлиқ назоратга олинган.  

Ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда бевосита автомобиль йўлларига ёндош жойлашган масжидлар атрофидаги йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракатини вақтинчалик чеклаш чоралари кўрилмоқда. Фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида масжидларга кириш жойларида бетон ёки металл тўсиқлар ўрнатилган. Масжидлардан 150 метр узоқликда алоҳида автотураргоҳлар ташкил этилган.

Серқатнов кўчаларда жойлашган масжидлар қаршиси ва унга олиб борувчи кўчаларда пиёдалар ўтиш жойларига йўл ётиқ чизиқларни чизиш, йўл белгиларини ўрнатиш ва йўл ҳаракатини тартибга солувчи техник воситаларга ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.  

Автотураргоҳларда ўғрилик жиноятлари содир этилишининг олдини олиш мақсадида Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат патруллик гуруҳлари ташкил этилган.

Халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти ва эзгу қадриятларини ўзида яққол мужассам этган Наврўз байрами эса 219 объектда ўтказилиши белгиланган.  

Байрам кунлари фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун 22 минг 383 нафар ходим ва ҳарбий хизматчилар сафарбар этилди. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида 3 минг нафардан ортиқ захира гуруҳлари ташкил этилган.

Жорий йилда Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида, байрам тадбирларини хавфсиз шароитда ўтказиш мақсадида 1 мартдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида кенг қамровли «Хавфсиз ҳудуд» профилактик тадбирлари бошланган.

Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган жойларда байрам тадбирлари ўтказилишига ҳамда ушбу жойлардаги носоз аттракционлар ва бошқа ўйин қурилмаларнинг ишлатилишига йўл қўйилмаслиги назоратга олинган. Ҳар бир объектда маҳаллий ҳокимлик, соғлиқни сақлаш ва бошқа идора, ташкилотлар вакилларининг навбатчилиги ташкил этилган.

Очиқ жойларда халқ сайиллари ўтказиладиган жойларнинг атроф-ҳудудлари жисмонан, техник ва махсус воситалар билан тўлиқ тўсиш чоралари кўрилиши, шунингдек, байрам тадбирлари ўтказилаётган вақтда электр-энергия, газ, сув, ободонлаштириш ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳар қандай вазиятга шай ҳолатда бўлиши белгиланган.

Мазкур тадбирларнинг тинчлик ва осойишталик билан, юқори савияда ўтиши нафақат ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, балки барчага бирдек тааллуқлидир.

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рамазон ойи ва Наврўз байрамининг осойишта ўтиши учун барча чоралар кўрилган