Бизга маълумки, атроф-муҳитга асосий зарарли моддалар автомобиллардан ташланади. Бу нафақат Тошкент ҳавоси ифлосланиш даражасининг ошишига, балки, аҳоли саломатлигига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. Мамлакатимизда қурилишлар ва автомобиллар сони кескин ортиб бораётгани боис “Яшил макон” лойиҳаси билан шу каби асосий, кўзга кўринарли қисмларини тўлиқ қамраб олишни тақозо этади. Хабарингиз бор, ушбу хайрли ишлар диёримизда босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда. Бироқ, тақиқланганлигига қарамай, айрим ҳудудларда ими-жимида дарахтларнинг кесиб кетилаётгани кишини ўйлантиради. Наҳотки, улар дарахт кесганлик билан боғлиқ қонунчилигимизга ўзгаришлар киритилганидан бехабар бўлсалар?

Биргина мисол, Миробод туманининг Буюк Турон кўчасидаги пиёдалар ўтиш йўлидан ҳар куни минглаб фуқаро ўқишга, ишга ўтиб қайтади. Улар қаторида бугун ушбу тротуардан ўта туриб, шоҳ-шаббаларнинг тартибсиз ҳолатда сочилиб ётганига гувоҳ бўлдик. Дарахт кесишга шижоат топганлар унинг қолдиқларини ҳам бир йўла йиғиштириб кетишлари мумкин эди.  

Қолаверса, шу ердаги қоқ белидан кесилган дарахт эса шамолда синганмикан деган тахминларга унчалик мос келмаётган эди. Мазкур ҳолат бу йўлдан тез-тез қатнайдиган севимли ёзувчимиз Нортўхта Қилични ҳам бефарқ қолдирмади, у ўз кечинмаларини қуйидагича ифодалади:  

“Бу кесилган дарахтларни кўриб, шамол қилганмикан деб ўйладим. Сал нарида эса ахлат уюлиб ётганини кўрдим. Ҳаёлимда буни қилганларни тузлаяман...  Шу эскирган дарахтларни томири билан кўчириб, ўрнига 5-10 йиллик кўчатларни олиб келиб, тикиб қўймайдими?  

Шаҳар сиз билан бизни жон-у дилимиздек азиз, манзил маконимиз! Она табиатимизни асрашимиз зарур!” дейди у ёниб.  

Биз ҳолатни тасвирга олиб, Табиат ресурслари вазирлиги орқали Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ходими ҳамда Миробод тумани Экология инспекцияси ходимларини хабардор қилдик. Мақсадимиз, узоқ йиллардан буён қад кўтариб турган бу дарахтларнинг нима сабабдан кесилганлигига аниқлик киритиш ва ҳудуддаги айрим муаммолар юзасидан ҳам саволларимизга жавоб олиш эди. Бир оздан сўнг масъуллар белгиланган манзилга етиб келдилар ва ҳолатга ойдинлик киритишга киришдилар. Ўрганиш чоғида эса дарахтларнинг 13 май, Шанба куни юз берган шамол натижасида синганлиги, ТОБнинг тунги навбатчи қисмида ишлаётган ходимлар келиб, бахтсиз ҳодиса юз беришининг олдини олиш мақсадида, синган шох-шаббаларни саралаб қўйганликлари ва бугун махус юк машиналаринда олиб кетилиши маълум бўлди.  

Мутахассисларнинг бу хулосасидан сўнг ҳар тугул, кўнглимиз таскин топди. Ҳар ҳолда дарахтлар атай кесилмаган, бошқа муаммолар ҳам маълум қилингани заҳотиёқ эътиборга олинди ва бартараф этилажаги айтилди. Бироқ, танаси қуриган кўп-йиллик дарахтлар шу тариқа синиб тушаётган экан бир йўла кесиб, ўрнига манзарали дарахтларни экиш чоралари аллақачон кўрилиши мумкин эди. Сабаби, тротуар бўйлаб дарахтларнинг шохлари анчадан буён электр токи ўтиб турган симларга шундоққина тегиб турибди.  

Бундан ҳудудий электр тармоқлари масъулларининг хабари бормикан ёки бирор кор-ҳол юз бергандан сўнггина ҳолатга эътибор қаратилармикан?  

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам бу кўчага қачон янги дарахтлар экилади, буниси ҳозирча номаълум. Қуриб, эскириб бораётган дарахтлар соясида эса автомобиллар сақланади, одамлар ўтади...  Об-ҳаво шароитида зарар кўрган шохларнинг тўсатдан синиб, пиёдалар ёки автомобилларга зарар етказмаслигига ҳам кафолат йўқ.

Шунингдек, эътиборингизни шу манзилнинг ўзидаги яна иккита ҳолатга қаратмоқчимизки, “кўзга чиққан ярадек” кўринарли бўлиб турган ушбу ёқимсиз манзара ҳам узоқ йиллардан буён масъуллар эътиборидан четда қолиб келмоқда, ЎзА ҳамда “Шарқ нашриёти” биноларининг қаршисида қад ростлаб турган дарахт остида мунтазам равишда чиқиндиларнинг тўкилиб келинади. 

Тўғри, ТОБнинг масъул ходимлари томонидан ҳар гал шу нуқтада тўпланувчи ахлатлар махсус чиқинди ташиш автомашиналарида йиғиштириб олиб кетилади. Бироқ, негадир ташкилот бу ерда вақтинчалик сақлаш мумкин бўлган махсус усти ёпиқ ахлат қутиларини ўрнатишни пайсалга нега пайсалга солиб келмоқда. Натижада ёзнинг жазирама иссиғида ушбу ахлат уюми антисанитар ҳолатга келади ва бирон бир касаллик тарқалиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.  

Қолаверса,  ушбу ҳудуддаги машҳур Княз Романов саройи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва шинам ҳиёбонларни кўриш учун келадиган хорижлик меҳмонларда бу ҳолат қандай таассурот уйғотаётган экан?  

Ачинарлиси, биз ахлат челагини қўйишларини сўраб, ўтган йили ҳам ташкилот ходимларига мурожаат қилганмиз. Аммо орадан бир йил ўтди ҳамки, ТОБ уюлиб ётган ахлатни вақтинчалик сақлаш мумкин бўлган махсус қутиларни қўймади.  

Тротуарнинг яна бир қисми эса ўсган дарахтларнинг шох-шаббалари билан тўсилиб қолгани боис шунчаки, айрим автомобилларни қуёш нуридан сақлаш учун хизмат қилмоқда холос...  

Аслида тротуарлар пиёдаларга хизмат қилиши керакмасми?  

Хулласкалом, шу каби камчиликлар назоратга олинди ва тез орада бартараф этилиши маълум қилинди.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ZUfdzzqRFHc" title="Қуриган дарахтлар, ахлат уюми, бу пиёдалар йўлидан одамлар ўтади. Улар орасида хорижлик меҳмонлар.." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, Д.Якубов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуриган дарахтлар, ахлат уюми, бу пиёдалар йўлидан одамлар ўтади. Улар орасида хорижлик меҳмонлар бор (+видео)