“Яшил макон” – бугун шунчаки кўчат экиш тадбири эмас, балки умуммиллий ҳаракат, келажак учун масъулият рамзига айланди. Атроф-муҳит муҳофазаси, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, фарзандларимизга тоза, мусаффо ҳаво қолдириш – бу ташаббуснинг асосий мақсадидир.

Бироқ савол туғилади: кўчат экиш осон, уни асраб-авайлаб, илдиз оттириш-чи?.. Бу эса масъулият ва амалий меҳнатни талаб қилади. Масалан, Сирдарё вилоятида жорий йил баҳор ойларида 9 миллион 120 минг туп кўчат ўтқазилган бўлса, 2023 йил кузида 5 миллион 987 минг, 2024 йил баҳорида эса режадаги 8 миллион 775 минг ўрнига амалда 9 миллион 70 минг дарахт экилиб, кузда яна 5 миллион 283 минг кўчат ўтқазилди. Бу қувонарли ҳол. Афсуски, уларнинг катта қисми қуриб қолди. Бу эса назорат сустлиги ва масъулият етишмаслигини кўрсатади.

Вилоят Экология бошқармасининг шуъба бошлиғи Шерзод Султонов таъкидлаганидек, инспектор ва мутахассислар томонидан тушунтириш ишлари, семинар ва ярмаркалар мунтазам ўтказилмоқда. Лекин бунинг ўзи кифоя қилмаяпти. Оқибатда жорий йилнинг ўзидаёқ 166 та юридик шахсга нисбатан кўчатларни асрамагани учун 573 миллион 885 минг сўм жарима қўлланди.

Гулистон туманидаги 13 та ташкилот ҳудудида дарахтлар сувсизликдан қуриб қолгани учун 28 миллион 500 минг сўм жарима тўлашга тўғри келди. Сирдарё тумани йўллардан фойдаланиш корхонасида ҳам шундай ҳолат кузатилиб, масъул шахсга нисбатан катта миқдорда жарима белгиланди. Боёвут тумани тиббиёт бирлашмаси ҳудудида эса бир нечта дарахт парваришсизлик сабаб касалланиб, қуриб қолган.

Бугунги кунда мамлакатимизда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга қарши мораторий амал қилмоқда. Аммо ноқонуний кесиш ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Вилоятда йил бошидан буён 76 та шундай ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 1 миллиард 159 миллион 965 минг сўм жарима қўлланди. Ўсимлик дунёсига етказилган зарар қарийб 200 миллион сўмга баҳоланди.

Гулистон шаҳрининг Сайқал маҳалласилаги икки фуқаро 7 туп дарахтни махсус техника ёрдамида илдизи билан суғуриб ташлагани учун уларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, 99 миллион 850 минг сўм ундирилди. Савол туғилади: биз қанча кўчат экмайлик, агар уни асрамасак, бундан не наф?

Яқин кунларда “Яшил макон” доирасида кузги кўчат экиш тадбирлари бошланади. Бу жараёнда энг катта масъулият – кўчатларни экилгандан кейин асрашда. Агар сув бермасак, парвариш қилмасак, масъул шахс тайинламасак,  “миллионлаб кўчат экилди” дея мақтанишдан не фойда?

Ҳақиқат шундаки, “Яшил макон”  рақамлар ортидан қувиш эмас. У – авлодлар учун соғлом муҳит яратиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашишдир.  

Ғулом Примов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарахт экиш осон, уни асраш-чи?..