Қозоғистон турнирида Спорт академияси талабаси чемпионликка эришди
Олмаота вилояти Талгар шаҳрида юнон-рум кураши бўйича таниқли полвон Эсенжол Алиманов хотирасига бағишланган халқаро турнирда ўзбекистонлик спортчи совриндор бўлди.
Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг 250 нафардан зиёд ёш юнон-рум кураши усталари қатнашган мусобақада Ўзбекистон давлат спорт академияси талабаси Беҳрузбек Валиев -77 килограмм вазн тоифасининг саралаш мусобақаларини муваффақиятли ўтказди.

Ярим финал ва финал беллашувида қозоғистонлик курашчиларни мағлуб этиб, халқаро турнирнинг олтин медалига сазовор бўлди.
Т.Рўзиев,
ЎзА