Ёш шахматчимиз Қозоғистон турнирида ғолибликка эришди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида шахмат бўйича 6-14 ёшли болалар ўртасида ўтказилган “Maralsay-2026” халқаро турнирида ўзбекистонлик ёш шахматчилар муваффақиятга эришди.
Латвия, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонинг 200 нафардан ортиқ шахматчи болалари қатнашган турнирда 2 нафар шахматчимиз совринли ўринларни эгаллади.

Халқаро турнирнинг 10 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги мусобақаларда 107 нафар ёш дона сурди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳжаҳон Сиддиқов 9 та тур якунларига кўра, 8 очко жамғариб, 1-ўринни эгаллади. Ушбу ёш тоифасида 2 ва 3-ўринларни қозоғистонлик ёшлар банд этди.
10 ёшгача бўлган қизлар мусобақасида иштирок этган шахматчи қизларимиздан Муниса Машраббоева 5,5 очко билан 3-ўринни қўлга киритди.
Т. Рўзиев, ЎзА