Ёш самбочиларимиз Қозоғистон турнирида муваффақиятга эришди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар ўртасида ўтган "Элмерек баба" халқаро турнирида мамлакатимизнинг ёш спортчилари 4 та медалга сазовор бўлди.
Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг маҳоратли самбочи ёшлари қатнашган анъанавий турнирда Абдушукур Тўхтапўлатов мураббийлигидаги ўзбекистонлик ёш самбочилар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди.

Шиддатли кечган беллашувлар якунига кўра, ҳамюртларимиздан Бахтиёр Калдибоев олтин, Муҳаммадали Пардаев кумуш ҳамда Рўзмат Мўйдинжонов ва Мирзаунар Пўлатов бронза медалларини қўлга киритди.
Т. Рўзиев, ЎзА