Муносабат

Кеча, 25 апрель куни ЎзА расмий канали (uza.uz)да  “Қорасувда чиқиндихоналар муаммоси ҳамон эътибордан четда қолмоқда” сарлавҳали фототанқид узатилди (https://uza.uz/uz/posts/qorasuvda-chiqindixonalar-muammosi-hamon-etibordan-chetda-qolmoqda_592206). 

Мазкур ҳолат тегишли ташкилотлар томонидан жойида ўрганилди ва бу бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

Самарқанд шаҳар Қорасув массивидаги аҳоли яшаш жойларида қурилиш ташкилотлари томонидан маиший чиқиндилар учун чиқиндихона барпо этилмагани ва контейнерлар ўрнатилмагани аниқланди ҳамда ҳолат тартибга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармоннинг 6-бандига асосан, 2023 йил 1 январдан бошлаб, янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.

“Мароқанд Обод” ДУК томонидан маиший чиқиндиларни ўз вақтида чиқарилишини таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудда бир кунда икки маротаба маиший чиқиндилар чиқарилмоқда.

Шунингдек, мазкур аҳоли яшаш маскани учун қўшимча равишда маиший чиқиндилар учун янги контейнерлар ўрнатилди ва хабарда айтилган каби муаммоларга йўл қўйилмаслиги тўлиқ назоратга олинади. 

Суратларда: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорасувда маиший чиқиндилар учун янги контейнерлар ўрнатилди