Мавзуга қайтиб...

Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивидаги чиқиндихоналарнинг аянчли ҳолати ҳақида жорий йилнинг 31 январида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида танқидий фотоматериал эълон қилинган эди.  

Афсуски, бу танқидий чиқишга масъуллар томонидан ҳалигача расмий муносабат берилмади. Демак, тегишли мутасаддилар айни масалани жимгина кузатишга бел боғлаган, шекилли. Буниси бизга қоронғу. Аммо расмий муносабат берилмаган бўлса-да, ҳудуддаги тартибсиз чиқиндихоналар бироз тартибга келтирилгани рост. Чиқиндиларни олиб кетиш ишлари ҳам сезиларли даражада ўзгарибди. Бироқ бу муаммога узил-кесил нуқта қўйилди дегани эмас.

Бугунги кунда ҳам ҳудуддаги чиқиндихоналар талаб даражасида эмас. Аввалги танқидий чиқишда таъкидланганидек, чиқинди қутилар тартиб билан жойлаштирилмаган ёки пиёдалар йўлаги, кўчанинг автотранспорт воситалари ҳаракатланадиган қисмига ўрнатилган. Айрим чиқинди қутиларининг аҳволидан “маймун йиғлайди”. ЎзА сайтида танқидий фотоматериал берилганидан сўнг ўзгаришлар фонида шу ерлик аҳоли ўртасида махсус чиқиндихоналар қурилиши ва у ерда чиқиндиларни сараланган ҳолда ташлаш тартиби ташкил этилиши ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди. Аммо бу ишлардан ҳали дарак йўқ.

[gallery-17101]

Шаҳарнинг янги массиви эски ҳудудлардаги муаммолардан холи бўлса, ўз номига ярашарди!  

Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорасувда чиқиндихоналар муаммоси ҳамон эътибордан четда қолмоқда