Фототанқид
Самарқанд шаҳрида осмонўпар турар жойларга эга Қорасув массиви М-37 халқаро автомагистраль бўйида жойлашган бўлиб, ўтган-қайтган ҳар қандай йўловчининг эътиборини тортади. Миллионлик шаҳарга айланаётган боқий кентнинг бир қисмига айланган ушбу массивда аҳоли ғоятда гавжум. Табиийки, аҳоли гавжум жойда бирламчи муаммо сифатида маиший чиқиндилар масаласи ўртага чиқади. Афсуски, янги массивдаги чиқиндихоналардан киши таъби хира тортади.
[gallery-15711]
Массивда чиқинди қутилари қўйилганига қарамай, пиёдалар йўлаклари ҳам чиқиндилар билан тўлиб-тошган. Шу сабаб пиёдалар транспорт воситалари қатнов қисмига ёки кўкаламзорлаштирилган майдонлар, умуман, ўзларига қулай жойдан юришга мажбур бўлмоқдалар. Айниқса, ҳудуддаги ҳозирча энг катта сиғимга эга 81-умумтаълим мактабига бориш йўлагида жойлашган чиқиндихона аҳолига, хусусан, мактаб ўқувчиларига ноқулайлик туғдирмоқда. Ушбу йўлнинг фақатгина бир томонида пиёдалар йўлаги мавжуд. У ҳам чиқиндихона билан тўсилган. Оқибат ўзингизга аён...
Кўриб турганингиздек, Қорасув массивидаги чиқиндихоналар ва чиқинди қутилари ачинарли ҳолатга келиб қолган. Хўш, бу масалада ҳудуддаги соҳа масъулларнинг фикри қандай?
Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА