Футбол бўйича Осиё минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи ўз якунига етди. Унда Жаҳон чемпионатига йўлланма олган 6 та терма жамоа номи аниқ бўлди.

Жумладан, “А” гуруҳида 10-тур доирасида ўтказилган ўйинда Ўзбекистон Қатарни 3:0 ҳисобида енгди. Қирғизистон БАА билан 1:1 ўйнаган бўлса, Эрон – КХДР баҳси 3:0 ҳисобида якунланди. Мазкур натижалардан сўнг, гуруҳда Эрон 23 очко билан биринчи ўринда қолди. Ўзбекистон термаси эса 21 очко жамғарди. Шу тариқа, бу жамоалар Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Шунингдек, БАА термаси 15 очко билан учинчи ўринни эгаллади. Қатар 13 очко билан 4-ўриндан жой олиб, мундиал сари курашни яна бир саралаш орқали давом эттирадиган бўлди. Қирғизистон 8, КХДР 3 очко билан кейинги поғонадан ўрин олди ва бу галги мундиал билан хайрлашди. 

“B” гуруҳида Жанубий Корея – Кувайт 4:0, Иордания – Ироқ 0:1, Фаластин – Уммон 1:1 каби натижалар қайд этилди. 

Натижада Жанубий Корея 22 очко билан пешқадам сифатида, Иордания иккинчи ўрин билан Жаҳон чемпионатига чиқди. Ироқ 15, Уммон 11 очко билан 3-4 поғоналарда қайд этилди ҳамда 4-саралаш босқичига ўтди. Фаластин 10 очко, Кувайт эса 5 очко билан охирги ўринда қолди.

Саралашнинг “С” гуруҳидаги 10-тур учрашувларида қуйидаги натижалар қайд этилди: 

Япония – Индонезия 6:0, 

Саудия Арабистони – Австралия 1:2, 

Хитой – Баҳрайн 1:0. 

Шундай қилиб, бу гуруҳда Япония 23 очко билан яққол пешқадам эканини исботлади. Австралия 19 очко билан иккинчи ўринда қайд этилди ва ушбу жамоалар мундиал сари йўл олди. Саудия Арабистони 13, Индонезия 12 очко билан 3- ва 4-поғонада қолди ҳамда 4-саралаш босқичига йўлланма олди. Кутилганидек, Хитой 9, Баҳрайн 6 очко билан гуруҳ аутсайдери сифатида Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан қуруқ қолди. 

Маълумот ўрнида: Осиё минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичида 18 та жамоа 3 та гуруҳга бўлинди ва ҳар бир гуруҳдан 2 та энг кучли терма жамоалар – Ўзбекистон, Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Иордания бевосита “ЖЧ-2026” йўлланмасини қўлга киритди.

Ушбу босқичда 3- ва 4-ўринни эгаллаган 6 та энг яхши жамоа – БАА, Қатар, Саудия Арабистони, Индонезия, Ироқ  ва Уммон 4-босқичда курашни давом эттиради.

4-босқичда 6 та жамоа 2 та гуруҳда дунё биринчилигининг икки йўлланмаси учун баҳс олиб боради. Гуруҳ пешқадамлари мундиалга йўл олса, 2-ўринни эгаллаган терма жамоалар ўзаро рақобатлашади ва ғолиб жамоа қитъалараро плей-офф босқичида охирги чипта учун қатнашади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қитъамиздан Ўзбекистон ва 5 та терма жамоа мундиалга йўл олди