Қарздорлик тизимдан чиқарилди
Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада салмоқли натижаларга эришилмоқда.
Жумладан, Наманган вилоятининг Норин туманида истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида яна бир муҳим ижобий ечим топилди.
Ўрганишлар давомида тумандаги 30 та маҳаллада маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари айрим ҳолларда кўрсатилмагани ёки белгиланган сифат даражасида амалга оширилмагани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Ориф нурли келажак” ободонлаштириш корхонаси Норин тумани филиали ҳамда Норин тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тегишли ўрганишлар олиб борилди.
Бунинг натижасида 909 хонадонга асоссиз ҳисобланган 202 миллион 613 минг сўм миқдоридаги қарздорлик “Тоза макон” биллинг тизимидан чиқарилди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА