Асоссиз ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммо юзасидан Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг туман ижро этувчи аппаратига мурожаат қилди.
Мурожаатда келтирилишича, фуқаро хонадонида ичимлик сувидан фойдаланиб келаётган бўлсада, унга абонент рақами расмийлаштирилмаган. Бунинг натижасида 4 миллион 120 минг сўм миқдорида қарздорлик ҳисобланган.
Норозилик билдирилган мазкур мурожаат Янгиқўрғон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳамда ичимлик суви таъминоти ташкилоти вакиллари иштирокида ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида истеъмолчига ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди. Бундан ташқари, фуқаро учун тегишли тартибда абонент рақами очиб берилди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири