Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилоятида яшовчи, 1980, 1983 ва 1989 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, қалбаки 998 млн 740 минг сўм пулни Жиззах вилоятида 27200 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида мазкур шахслардан олинган 200, 100 ва 20 минг сўмлик купюралар кўринишидаги қалбаки банкнотлар пуркагичли принтер ёрдамида чоп этилганлиги маълум бўлди.
Таъкидлаш лозимки, қонунбузарларнинг 2 нафари муқаддам судланган шахслар ҳисобланади.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА