Полвонларимиз “Ўзбек ботирлари” Гран-при турнирини иккита олтин медаль билан якунлади
Наманган шаҳрида спорт курашлари бўйича анъанавий “Ўзбек ботирлари” Гран-при турнири ўз якунига етди.
Мусобақанинг эркин кураш бўйича сўнгги кунги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари икки вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритди. Хусусан, -74 кг. вазнда Бегижон Қўлдошев, -97 кг. вазнда эса Шерзод Поёнов барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медаль соҳибига айланди.

Шунингдек, ҳамюртларимиз Нурмуҳаммад Ҳайдаралиев (-65 кг), Бобур Исломов (-86 кг), Исмаил Картоев (-97 кг) ва Сардор Холматов (-125 кг) кумуш медалларни қўлга киритди.

Бронза медаллари эса Аваз Аъзамов, Санжарбек Анварбеков, Фазлиддин Насриддинов, Жавоҳир Чўлибоев, Садриддин Даминжонов, Мақсуд Вейсалов ва Отабек Назирбоев ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа, эркин кураш баҳсларида Ўзбекистон вакиллари 2 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза, жами 13 та медаль билан мусобақани якунлади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА