Полвонларимиз Осиё чемпионлиги учун курашни бошлади
Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бугун, 6 апрель куни старт олади ва 12 апрель кунига қадар давом этади. Унда полвонлар юнон-рум, эркин ва аёллар кураши бўйича рақобатлашади.
Мусобақани доимгидек юнон-рум кураши бўйича баҳслар бошлаб беради. Ушбу йўналишдаги бугунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг қуйидаги вакиллари гиламга чиқади.
Маълумот учун, юнон-рум кўраши бўйича 2025 йилда Амман шаҳрида ташкил этилган Осиё чемпионатида полвонларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА