Полина Мадридда ярим финалга чиқди
Испаниянинг Мадрид шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган WTA 125 тоифасига кирувчи турнирда мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси Полина Кудерметова ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.
Полина мусобақанинг 1/4 финалида россиялик Оксана Селехметьевага қарши кортга чиқди. Бир соату 47 дақиқа давом этган баҳсда Полина 6:3, 7:6 ҳисобида зафар қучиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Энди теннисчимиз финал остонасида Италия вакили Лиза Пигато билан куч синашади. Таққослаш учун Полина айни дамда WTA рейтингида 151-поғонада бораётган бўлса, Лиза ушбу жадвалнинг 189-ўрнини эгаллаган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА