Сенат ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, шу жумладан пиротехника буюмлари қонунга хилоф муомаласининг олдини олиш бўйича тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  

Жумладан, 2021-2023 йилларда 239 ҳолатда мамлакатимиз ҳудудига қиймати қарийб 2 миллиард сўмлик 300 мингдан ортиқ пиротехника буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатларининг олди олинган.

Шу билан бирга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш мақсадида пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш зарурияти юзага келмоқда.

Ушбу қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик, тайёрлаганлик, сақлаганлик, ташиганлик, жўнатганлик ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиққанлик, шунингдек, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки Ўзбекистон Республикасига олиб кирганлик учун мазкур ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасидан келиб чиққан ҳолда жавобгарлик чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.  

Қайд этилганидек, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан пиротехника воситалари билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича масъул тузилмаларга сенатор сўрови ҳам юборилган.  

Қўмита томонидан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қўшни давлатлардан чегарани бузган ҳолда пиротехника воситаларини олиб ўтиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни янада кучайтириш лозимлиги юзасидан тавсиялар юборилган.

Қонунга киритилаётган янги нормалар бугунги кунда олиб борилган ҳамкорликдаги умумий саъй-ҳаракатларнинг амалий натижасидир.

Сенаторлар маъқуллаган қонун жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.  

Н. Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади