Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нукус шаҳар Кенгашининг IV пленумида партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъуллари, Нукус шаҳар Кенгаши, халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, бошланғич партия ташкилоти раислари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастури ижроси ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда партиянинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари, халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳининг ўтган йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши Ижроия қўмитасининг ўтган йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи муҳокама этилди.

Унда партиянинг дастурий устувор йўналишлари, партия кенгаши ва депутатлик гуруҳлари ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий ишлар тўғрисида сўз юритилди.

Партия кенгаши томонидан ташкил этилган хайрия акциялари давомида юздан ортиқ хонадонларга кириб, уларнинг ҳолидан хабар олиб, муаммолари ўрганилди ва ёрдам кўрсатилди.

Ҳисобот даврида депутатлик гуруҳи томонидан партия амалий Ҳаракат дастуридаги белгиланган ҳамда ундан ташқари депутатлик гуруҳлари ташаббуси билан 9 та масала партия гуруҳларида, доимий комиссияларда ва сессия кун тартибларига киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ҳисобот даврида “Жамоатчилик қабулхонаси”га 63 фуқародан мурожаатлар келиб тушди ва бу мурожаатлар Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари билан биргаликда ижобий ҳал килинишига эришилди. Партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларининг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш ва тушунтириш, партиянинг жамиятдаги ижобий имиджини яратиш мақсадида тарғибот, ташвиқот тадбири ташкил этилди.

Партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, партия электорати манфаатлари ҳимоясига қаратилган “Ёшларга кўмак”, “Аёлларга кўмак”, “Аёллар бандлиги – аҳоли фаровонлиги”, “Меҳр улашайлик”, “Депутат ва ёшлар”, “Депутат маҳаллада” ва бошқа лойиҳалар амалга оширилди. “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида депутатлар ҳамда партия ходимлари маҳаллаларда уйма-уй юриш орқали 24 маҳаллада 200дан ортиқ хонадонга кириб борди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммо ва масалаларини ўрганди.

Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган муаммолар юзасидан партия гуруҳларида, доимий комиссия йиғилишларига ва сессиялар кун тартибида муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

[gallery-7725]

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партия фаолияти муҳокама қилинди